1 Июнь 2025
1163
Наманганда “Uzbekistan judo tour” турнири ўтказилди
Намангандаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида дзюдо бўйича “Uzbekistan judo tour” турнири ташкил этилди. Мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақада дзюдочилар -81, -90, -100 ва +100 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришди.
Якунда ҳар бир вазн тоифасидаги ғолиблар 22, кумуш медаль соҳиблари 14 ва бронза медали совриндорлари 7 миллион сўмдан пул мукофотига эга бўлдилар.
Бу гал медаллар жамғариш бўйича сурхондарёлик полвонлар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида етакчилик қилишди.









