31 Май 2025
1391
“Youth Contender” турнири ўз якунига етди
Бугун Тошкентда стол тенниси бўйича ўтказилаётган “Youth Contender” турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам қизғин курашлар остида кечиб, беллашувларни Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат стол тенниси федерацияси раҳбарияти ҳам кузатиб борди ва тақдирлаш маросимида иштирок этди.
Қизиқарли баҳслар якунида ҳамюртларимиз қатор дастурларда совринли ўринларни эгаллашди.
Шу тариқа, 16 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ спортчи қатнашган турнир ўз якунига етди.


















