30 Май 2025
1176
Сафина Садуллаева Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Корея Республикасининг Гуми шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг бугунги кунида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси шоҳсупага кўтарилди. Аёллар ўртасида баландликка сакраш дастурида қатнашган Сафина Садуллаева кумуш медаль соҳибига айланди.
Ҳамюртимиз мусобақада 1.86 метр натижа қайд этишга эришди. Шунингдек, бугун иштирокини якунлаган юртдошларимиздан Ўғилой Норбоева етти кураш дастурида 5461 очко жамғариб тўртинчи, узунликка сакраш секторида эса Анвар Анваров 7.98 метр билан бешинчи натижани қайд этди.
Баландликка сакраш, Осиё чемпионати:
1. Пужа Пужа (Ҳиндистон) – 1.89 метр
2. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.86
2. Елизавета Матвеева (Қозоғистон) – 1.86
