26 Май 2025 629

Таэквондо бўйича минтақавий баҳслар ўтказилмоқда

Республикамиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари давом этмоқда. Бугун Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 2-сон спорт мактабида таэквондо WT бўйича минтақавий беллашувлар ташкил этилди. Унда Яшнобод, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин ўғил-қизлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Text to speech