23 Май 2025 2009

Тошкентда каратэ WKF бўйича Осиё чемпионати бошланди

Бугун пойтахтимизда каратэ WKF бўйича XXI Осиё чемпионатига старт берилди. Бироз аввал мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Осиё каратэ федерацияси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат каратэ ассоциацияси раҳбарияти иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, мазкур қитъа биринчилигида параспортчилар ҳам қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришмоқда. Тадбирда сўз олган расмийлар юртимизда каратэ ёшларнинг севимли спорт турларидан бирига айланиб бораётгани, терма жамоа вакилларидан олдинда турган комплекс мусобақаларда юқори натижалар кутилаётгани хусусида тўхталишди.

Маросимдан сўнг биринчи кун дастуридан ўрин олган ҳал қилувчи беллашувларга старт берилди. Муросасиз беллашувларда терма жамоамиз аъзолари юқори натижалар қайд этишмоқда.

Text to speech