23 Май 2025
1375
МОҚ раҳбарияти “Талабалар фестивали”да юзлаб ёшлар билан учрашди
Шу кунларда юртимиз бўйлаб маҳоратли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Талабалар фестивали” ўтказилмоқда. Бугун мазкур тадбир доирасида иқтидорли ёшлар билан мотивацион учрашув ташкил этилди.
“Заковат арена”да ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти ва 400 нафардан ортиқ талаба ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбатда расмийлар мамлакатимизда ёшларнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун ҳар томонлама яратиб берилаётган шароитлар ва кенг имкониятлар хусусида тўхталиб ўтишди. Ўз ўрнида, талабаларнинг бугунги муаммо ва камчиликлари, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.














