22 Май 2025
1676
“Ҳумо арена”да стол тенниси бўйича халқаро мусобақа ўтказилади
28-31 май кунлари Тошкент стол тенниси бўйича “WTT Youth contender” таснифидаги халқаро мусобақага мезбонлик қилади. Мазкур турнирда 16 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ ёш стол теннисчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Беллашувлар муҳташам “Ҳумо арена” мажмуасида ўтказилади. Дастурга кўра, спортчилар U11, U13, U15, U17 ва U19 ёш тоифаларида иштирок этишади. Мазкур турнирда қатнашадиган ёш атлетларимиз ҳозирда сўнгги машғулотларини ўтказишмоқда.
