20 Май 2025
1782
Осиё соҳил ўйинлари қайтди
Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Осиё соҳил ўйинлари қайта йўлга қўйилишини маълум қилди. Унга кўра, 2026 йилнинг 22-30 апрель кунлари Хитойнинг Саня шаҳри Осиё соҳил ўйинларига мезбонлик қилади.
“ООК ва Хитой Олимпия қўмитаси Саня шаҳрида ташкил этилиши керак бўлган, бироқ коронавирус пандемияси даврида бекор қилинган Осиё соҳил ўйинларини ўтказишни бир овоздан маъқуллади”, – дейилади ООК баёнотида.
