13 Май 2025 1290

Мираброр Усмонов хотира турнирида қатнашувчи жамоалар номи маълум

Жорий йилнинг 22-28 июль кунлари футбол бўйича анъанавий Мираброр Усмонов хотира турнири бўлиб ўтади. Бу йилги беллашувларда Ўзбекистон, Япония ва Саудия Арабистони U23 жамоалари иштирок этиши маълум қилинди. ЖАР стадионида ўтадиган ўйинлар тақвими қуйидагича:

22 июль: Ўзбекистон U23 – Саудия Арабистони U23
25 июль: Саудия Арабистони U23 – Япония U23
28 июль: Ўзбекистон U23 – Япония U23

Text to speech