6 Май 2025 1857

Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди

Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Қудратбек Салимжонов (ёшлар) -109 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мазкур мусобақада 3 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза, жами 17 та медаль жамғарди.

Моҳинур Эсонбоева - 2 та олтин ва 1 та бронза;
Алишер Османов - 1 та олтин ва 2 та кумуш;
Маржона Абдумуталова - 2 та кумуш ва 1 та бронза;
Мунисбек Давлетов - 2 та кумуш;
Диёрбек Рўзметов - 1 та кумуш ва 2 та бронза;
Хикматилло Хайдаров - 1 та бронза;
Дилнура Холдорова - 1 та бронза;
Қудратбек Салимжонов - 1 та бронза.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан мамлакат оғир атлетика федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни табриклаб, ёш полвонларимизнинг келгуси фаолиятида ҳам улкан муваффақият тилаб қолади.

Text to speech