5 Май 2025 2111

“Спортчи — юрт ҳимоячиси”: Талабалар спорт ойлигига старт берилди

Юртимиздаги олий таълим муассасаларида “Спортчи — юрт ҳимоячиси” шиори остида оммавий спорт тадбирлари бошланди. Бугун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ушбу спорт ойлигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти вакиллари иштирок этди. Расмийлар ўз нутқларида Президент ташаббуси билан мамлакатда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва оммавий спортни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлашди. Айниқса, бу мавзу талаба-ёшлар орасида янада долзарб аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Ойлик доирасида талабалар бадминтон, баскетбол, дзюдо, гандбол, оғир атлетика, стол тенниси, стритбол, сузиш, таэквондо, волейбол ва енгил атлетика каби спорт турларида куч синашади.

Text to speech