5 Май 2025 1744

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон кубогининг очилиш маросими ўтказилди

Шу кунларда пойтахтимиз спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги мамлакат кубогига мезбонлик қилмоқда. Бугун «Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазирлиги, МОҚ раҳбарияти, мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти иштирок этишди. Унда сўз олган мутасаддилар терма жамоамиздан янги Олимпия циклида катта натижалар умид қилинаётгани, бунинг учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилишини билдиришди.

500 нафардан ортиқ спортчи қатнашаётган мусобақа 7 майга қадар давом этади. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган моҳир курашчилар баҳс олиб боришмоқда. Унда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчилар жорий йил Хорватияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик учун терма жамоа таркибига жалб қилинади.

Text to speech