Кичик ўсмирларимиз Аммандаги Осиё чемпионатини муваффақиятли якунлашди
Иорданиянинг Амман шаҳри бокс бўйича U15 ва U17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ортда қолган кун 15 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида финал жанглари ўтказилди. Якунда рингга кўтарилган 15 нафар боксчимизнинг 7 таси ғалаба қозониб, қитъа чемпионлигига эришди. Шунингдек, ярим финалгача етиб борган 8 нафар вакилимиз бронза медалига сазовор бўлди.
Олтин медаль:
-37 кг: Муҳриддин Ҳамиджонов
-58 кг: Жаҳонгиржон Усманқулов
-61 кг: Ҳадятуллоҳ Сайдуллаев
-67 кг: Мейрамбек Алиев
-70 кг: Эзмир Ўктамов
-49 кг: Парвина Шакарова
-55 кг: Мадинабону Худоёрова
Кумуш медаль:
-33 кг: Темурбек Бахтиёров
-35 кг: Сармат Шокаримов
-43 кг: Зарифжон Неъматов
-52 кг: Элшод Шокиржонов
-55 кг: Ҳасан Холмуродов
+70 кг: Элшод Облақулов
-37 кг: Сабинахон Камилжонова
-43 кг: Райҳона Алимханова
Бронза медаль:
-46 кг: Ойбек Алимжонов
-35 кг: Оминахон Носирова
-40 кг: Суғдиёна Абдуазимова
-46 кг: Дилдора Тўлқинова
-52 кг: Моҳичеҳра Ҳамидова
-58 кг: Ангелина Умарова
-61 кг: Маржона Султонова
-67 кг: Фазилатхон Турсунова
Ушбу натижа орқали йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Бугун 17 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги финал жанглари ташкил этилади.
