27 Апрель 2025 1787

Тахмина Икромова кўпкурашда Олимпиада чемпионини ортда қолдирди

Тошкент мезбонлик қилаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичида дастлабки медаллар ўз эгаларига топширилди. Қувонарлиси, кўпкураш дастурида германиялик Олимпиада чемпионидан яхшироқ натижа қайд этган ҳамюртимиз Тахмина Икромова олтин, гуруҳ машқида қатнашган қизларимиз Эвелина Атальянс, Мафтуна Зоирова, Аделя Файзулина, Мумтозабону Исҳоқзода, Амалия Мамедова ва Иродахон Содиқова эса кумуш медалга сазовор бўлишди.

Яккалик, кўпкураш:
1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон)
2. Даря Варфоломеев (Германия)
3. Лилиана Левинска (Полша)

Гуруҳ машқи, кўпкураш:
1. Полша
2. Ўзбекистон
3. Хитой

Бугун алоҳида машқлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Text to speech