25 Апрель 2025
1593
Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
Бугун пойтахтимиз Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи расман старт олгани ҳақида маълум қилган эдик. Бироз аввал мусобақанинг тантанали очилиш маросими юқори кайфиятда ва байрамона руҳда ташкил этилди.
Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат гимнастика федерацияси раҳбарияти, Халқаро гимнастика федерацияси вакиллари ва мусобақа меҳмонлари иштирок этишди.
Маросимда сўзга чиққан расмийлар Тошкент бу йил ҳам ушбу нуфузли турнирга муносиб мезбонлик қилаётганини дунёнинг энг кучли гимнастикачилари ўртасидаги беллашувлар қизиқарли руҳда ўтаётганини алоҳида таъкидлашди.
Дастурга мувофиқ, бугун саралаш баҳслари ўтказилди. Эртадан дастлабки медаллар жамланмаси ўз эгаларини аниқлайди.









