24 Апрель 2025 1276

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубогида ҳамюртларимиз 8 та медаль жамғаришди

Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё минтақаси учун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги учун ташкил этилган турнир якунланди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

 Олтин медаль:
-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-67 кг: Озода Собиржонова

 Бронза медаль:
+73 кг: Светлана Осипова

Шу тариқа, жамоамиз мазкур мусобақани 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медаль билан якунлади.

Text to speech