21 Апрель 2025 1111

Кун дайжести

Футболчиларимиз икки карра Осиё чемпионлигига эришишди

Саудия Арабистонида футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Финалда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мезбонларни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи бор мазкур ёш тоифасида қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Йигитларимиз бугун соат 19:00 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келишади.

Самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатида спортчиларимиз биринчи бўлишди

Тошкент мезбонлик қилган самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати ниҳоясига етди. Катталар, ўсмирлар, ёшлар ва фахрийлар ўртасида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Душанбе халқаро ярим марафонида ҳамюртларимиз ғалаба қозонишди

Тожикистон пойтахтида анъанавий халқаро ярим марафон ўтказилди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Шоҳруҳ Давлатов олтин, Ҳасан Мирсоатов бронза, аёллар тоифасида эса Екатерина Тунгускова олтин медални қўлга киритди.

Оғир атлетикада жаҳон рекорди

Шу кунларда Молдовада оғир атлетика бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасидаги -96 кг вазн тоифасида болгариялик Карлос Насар икки кураш бўйича 417 кг натижа қайд этиб, жаҳон рекордини ўрнатишга эришди.

Text to speech