21 Апрель 2025 1624

Тошкент бадиий гимнастика юлдузларини қабул қилади

25–27 апрель кунлари пойтахтимиз Тошкент яна бир йирик мусобақа — бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилади. Бу йилги баҳсларда 26 мамлакатдан 100 нафардан ортиқ спортчи медаллар учун баҳс олиб боради.

Мусобақа гимнастика бўйича ихтисослаштирилган Республика болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби майдонида бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросими 25 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли стартга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Унда мамлакатимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:

Яккалик баҳслар:
– Тахмина Икромова
– Анастасия Саранцева

Гуруҳ машқлари:
– Эвелина Атальянц
– Мафтуна Зоирова
– Аделья Файзулина
– Мумтозабону Исҳоқзода
– Амалия Мамедова
– Иродахон Содиқова

Text to speech