20 Апрель 2025 2825

Ўзбекистон U17 терма жамоаси – икки карра Осиё чемпиони!

Саудия Арабистонида футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубоги ўз якунига етди. Финалгача ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда ҳам чиройли ғалабага эришди. 2-таймни икки ўйинчи кам бўлиб ўтказганига қарамай, йигитларимиз чемпионлик ўйинида мезбонларни 2:0 ҳисобида мағлуб этишни уддалашди. Шу тариқа, жамоамизга ушбу ёш тоифасидаги иккинчи чемпионликка эришишди. Баракалла, ўзбегим ўғлонлари!

 U-17 Осиё кубоги | Финал

 Ўзбекистон 2:0 Саудия Арабистони

Text to speech