19 Апрель 2025 1170

“Спорт аълочиси” нишони – мактаб раҳбарининг фидокор меҳнатига муносиб эътироф

Пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган 300-мактаб оммавий спорт тадбирларини ташкил этишда фаоллиги билан алоҳида ажралиб турмоқда. Бугун Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ўтказилган “Соғлом инсон – соғлом миллат” спорт синовларига рамзий старт бериш тадбири чоғида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов ушбу мактаб директори Саидхўжаева Нигора Эргашевнанинг “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланишини эълон қилди.

Тадбир якунига етгач, расмийлар 300-мактабга ташриф буюриб, кўкрак нишонини тантанали тарзда Нигора Эргашевнага топширишди.

Ўз навбатида, мактаб раҳбари бундай юксак эътибор ва эътироф учун миннатдорлик билдирар экан, келгусида ҳам соғлом турмуш тарзини ёшлар орасида кенг тарғиб қилишга, спорт тадбирларининг миқёсини янада оширишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Text to speech