18 Апрель 2025 1694

Спорт инфратузилмасидаги ўзгаришлар: Вазирлик ва МОҚ раҳбарияти Жисмоний тарбия ва спорт университетида

Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетига ташриф буюриб, унинг моддий-техник базасини кучайтириш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ишлар билан танишди.

Сўнгги даврда университетнинг ўқ отиш маркази, эшкак эшиш базаси ва кураш бўлимида катта реконструкция ишлари олиб борилди. Бош стадионнинг майдони янгиланди. Расмийлар ташриф давомида бу йўналишларда олиб борилган ишларни кўздан кечиришди.

Шу билан бирга, мазкур бўлимларда шуғулланаётган ёш спортчилар билан суҳбатлашилиб, уларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Бундан ташқари, университет ётоқхонаси ҳам кўздан кечирилган бўлиб, талабаларнинг яшаш шароитлари ва маиший инфратузилма ҳолати ҳамда университетни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Text to speech