18 Апрель 2025 1936

“Беш ташаббус паралимпиадаси” мусобақаларига старт берилди

Бугун Миллий Паралимпия қўмитасида маҳаллаларда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида ўтказиладиган “Беш ташаббус паралимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларига расмий старт бериш тадбири ўтказилди. Унда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ҳамда Паралимпия қўмиталари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг раҳбарияти иштирок этди.

Расмийлар очилиш маросимида давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг ҳар бир қатлами, хусусан, имконияти чекланган юртдошларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар олиб борилаётгани ҳақида алоҳида тўхталишди.

Режага кўра, “Беш ташаббус паралимпиадаси” спортнинг 13 тури бўйича ўтказилади. Қайд этиш жоиз, юртдошларимиз орасида мазкур мусобақага қизиқиш юқори бўлиб, бугунги кунгача ташкилий қўмитага 79 000 та ариза келиб тушган. Уларнинг 43 фоизини аёллар ташкил этади.

Text to speech