16 Апрель 2025 1112

Брунейда гендер тенглик мавзусида семинар ташкил этилди

14–15 апрель кунлари Бруней Султонлигида Осиё Олимпия кенгаши ташаббуси билан спортда гендер тенглик масалаларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди. Унда Осиё қитъасининг 43 давлатидан жами 95 нафар иштирокчи йиғилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари Дилноза Сагдуллаева ҳамда Наргиза Холмирзаева фаол иштирок этишди.

Дастур доирасида қитъамизда аёллар спортини ривожлантириш, спортчи хотин-қизлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Олимпия ҳаракатида аёллар иштироки ва нуфузини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир давомида маърузалар, амалий машғулотлар ҳамда тажриба алмашинуви жараёнлари орқали иштирокчилар ушбу йўналишда билимларини бойитиш имконига эга бўлишди.

Text to speech