13 Апрель 2025
1118
Хоккейчиларимиз жаҳон чемпионатида тарихий ўйин ўтказишади
Бугун Арманистонда хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг IV дивизионидан ўрин олган беллашувлар бошланди. Биз учун аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси дунё биринчиликларидаги дастлабки учрашувини ўтказади.
Ушбу тарихий баҳсда юртдошларимизга Кувайт жамоаси рақиблик қилади. Хоккейчиларимизнинг мусобақадаги тақвими қуйидагича:
1-тур:
13 апрель: Ўзбекистон — Кувайт
2-тур:
14 апрель: Ўзбекистон — Арманистон
3-тур:
16 апрель: Ўзбекистон — Эрон
4-тур:
17 апрель: Ўзбекистон — Индонезия
5-тур:
19 апрель: Ўзбекистон — Малайзия
