13 Апрель 2025 1265

“Uzbekistan Judo Tour” мусобақасида сурхондарёлик дзюдочилар тенгсиз бўлишди

Бухоро шаҳрида “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси ташкил этилди. Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган полвонлар -81, -90, -100 ва + 100 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришди.

Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган ушбу турнирда сурхондарёлик спортчилар умумжамоа ҳисобида етакчилик қилишди. Шунингдек, Қашқадарё ва Бухоро вакиллари кучли учликдан жой олишди.

Text to speech