10 Апрель 2025
1228
Лос-Анжелес-2028нинг бокс баҳсларида катта ўзгариш
Бўлажак ёзги Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси мусобақа дастурига киритилган вазн тоифаларини тасдиқлади. Бу ҳақида Халқаро Олимпия қўмитаси маълум қилди.
Унга кўра, XXXIV ёзги Олимпия ўйинларида боксчилар қуйидаги вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришади:
Эркаклар: -55 кг, -60 кг, -65 кг, -70 кг, -80 кг, -90 кг, +90 кг;
Аёллар: -51 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -65 кг, -70 кг, +80 кг.
