9 Апрель 2025
1156
Саблячиларимиз жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритишди
Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилаётган ҳақида маълум қилган эдик. Бугун жамоавий дастурда иштирок этган саблячи ёшларимиз қизлар ва йигитлар ўртасидаги дастурларда бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ҳар икки жамоамиз ҳам ярим финалгача йўлни муносиб босиб ўтишди. Финал остонасида қизларимиз АҚШ, йигитларимиз эса Италия жамоасига имкониятни бой бердилар. Бронза медаллари учун беллашувларда эса Венгрия ва Туркия вакиллари мағлубиятга учратилди.
Шу тариқа, ёш қиличбозларимиз жаҳон чемпионатларида илк бор жамоавий дастурда медаль қўлга киритишди.






