7 Апрель 2025 1206

Кун дайджести

Юртимизда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг юбилей 150-Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, мамлакат оғир атлетика федерацияси раиси Шерзод Хидоятов Қатар парламенти Иқтисодий-молиявий қўмитаси раиси, Қатар Олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти ҳамда Осиё оғир атлетика федерацияси президенти Моҳамед Юсеф Ал Мана билан учрашди.

Футбол бўйича Ўзбекистон U17 терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтаётган Осиё кубоги гуруҳ босқичининг иккинчи турида Хитой U17 жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан аввал мазкур ёш тоифасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ўсмирлар ўртасидаги мундиал жорий йилнинг ноябрь ойида Қатарда ташкил этилади.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А сериясининг 31-тури доирасида «Ювентус»га қарши баҳсда (1:1) жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Иккинчи таймдан ўйинга қўшилган Шомуродов учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Хоккей бўйича “Вашингтон Кепиталз” клуби ўйинчиси Александр Овечкин “Нью-Йорк Айлендерс”га қарши беллашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Миллий хоккей лигасида киритилган шайбалар бўйича Уэйн Гретскини ортда қолдирди ва лиганинг энг яхши снайперига айланди. Унинг ҳисобидаги голлар сони 895 тага етди.

7 апрель – Халқаро регби куни. Бугун бутун дунё бўйлаб регбининг 202 йиллиги нишонланмоқда.

Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашишмоқда.

Text to speech