6 Апрель 2025 1116

Боксчиларимиз Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди!

Бразилиянинг Форс-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Ворлд Бохинг томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шубҳасиз, бундай натижа билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

 Олтин медаль:
-50 кг: Асилбек Жалилов
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров

 Кумуш медаль:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-85 кг: Акмалжон Исроилов

 Бронза медаль:
-60 кг: Мадияр Данияров

Text to speech