18 Март 2025 1232

Наврўз байрами олдидан спортимиз фахрийларига совғалар улашилди

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши томонидан умумхалқ байрамлари олдидан спортимиз фидойиларининг ҳолидан хабар олиш йўлга қўйилган. Ушбу анъана бу йил ҳам давом этиб, Наврўз умумхалқ байрами арафасида фахрийларимизга эҳтиром кўрсатилди.

Турли даврларда ўзбек спорти ривожи учун умрини бағишлаган фидойиларга Спорт вазирлиги, МОҚ ва ҳомийларнинг совғалари етказилди. Ўз навбатида, фахрийларимиз давлатимизнинг бундай ғамхўрликдан миннатдор эканликларини билдиришди.

Text to speech