28 Февраль 2025 1516

Тошкент “Катта дубулға” турнирининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Бугун “Юнусобод спорт мажмуаси”да дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақасининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Тадбирда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, минглаб дзюдо мухлислари ва спорт жамоатчилиги иштирок этишди.

UFC юлдузи Ислом Махачев эса фахрий меҳмонлардан бири бўлди. Расмийлар маросимда турнир ташкилотчилиги юқори савияда йўлга қўйилганини таъкидлаб, иштирокчиларга омад тилашди.

Text to speech