28 Февраль 2025 1387

Мариус Визер ўзбек спорти юлдузлари билан учрашди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Президенти Мариус Визер Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейига ташриф буюрди. Мартабали меҳмонга Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти ҳамроҳлик қилди.

Жаноб Визер ташрифи давомида ўзбек спортининг шонли ва бой тарихи билан танишиш баробарида Париж-2024 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг қаҳрамонлари билан ҳам суҳбатлашди.

Text to speech