27 Февраль 2025 1436

Тошкент “Катта дубулға” турнирига қуръа ташлаш маросими ўтказилди

Эртага пойтахтимизда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олади. Бугун мусобақадан аввал қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти қатнашди. Расмийлар давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан мусобақага юқори савияда тайёргарлик кўрилгани, меҳмонлар учун барча шароитлар яратилгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг барча вазн тоифаларига қуръа ташланди. Унинг натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Text to speech