26 Февраль 2025
841
Странжа-2025: Боксчиларимиздан чиройли ғалаба
Болгарияда давом этаётган бокс бўйича “кичик жаҳон чемпионати”да яна бир кун ортда қолди. Бугун рингга кўтарилган ҳар икки боксчимиз ҳам ёрқин жанг ўтказиб, навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритишди:
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Жойс Петси (Ирландия) 5:0
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Георги Георгиев (Болгария) (1-раундда техник ғалаба)
