26 Февраль 2025 1343

Олимпия шаҳарчасидан фойдаланишда Хитой тажрибаси ўрганилмоқда

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов “China sport development co.ltd” компанияси раҳбари Ван Нин бошчилигидаги мутахассисларни қабул қилди. Суҳбатда пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчасининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва бунда хориж тажрибасини ўрганиш асосий мавзу бўлди.

Ван Нин узоқ йиллардан бери спорт объектларини эксплуатация қилиш билан шуғулланиб келади. Мутахассис Пекин-2008 ёзги ва Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари, шунингдек, Хитойда ўтган бошқа кўплаб йирик мусобақаларда улкан тажриба тўплаган.

Ойбек Касимов учрашув давомида хитойлик мутахассисларнинг тақдимоти билан батафсил танишди. Якунда ушбу мавзу Спорт вазирлиги, федерация ва ассоциациялардаги мутахассислар билан кўриб чиқилиши билдирилди.

Text to speech