14 Февраль 2025
462
Тошкент қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилмоқда
Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи старт олди. 3 кун давом этадиган мусобақада 15 мамлакатдан 158 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Дастурга кўра, бугун қизлар ўртасида яккалик йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланади. Мазкур беллашувларда терма жамоамиз шарафини 15 нафар спортчи ҳимоя қилади.