22 Январь 2025
489
Шпагачиларимиз Доха Гран-присида қатнашишади
Қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини жорий ҳафта якунида ҳам яна бир нуфузли халқаро мусобақа кутиб турибди. Ҳамюртларимиз 24-26 январь кунлари Қатарда ўтадиган Гран-при турнирида иштирок этишади. Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг маълум қилишича, Дохада қуйидаги 8 нафар қиличбозимиз медаллар учун кураш олиб боришади:
Аёллар: Шаҳзода Эгамбердиева, Дилназ Мурзатаева, Санам Назарова, Севара Раҳимова;
Эркаклар: Аҳмаджон Файзиев, Жавоҳирбек Нурматов, Муҳаммадюсуф Сиддиқов, Мейирхан Тимуров.
Эслатиб ўтамиз, қизларимиз ўтган ҳафта якунида Баҳрайнда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида жамоавий дастурда бронза медалига эга чиқишган эди.