Ру En O'z
21 Январь 2025 254

Комилжон Тўхтаев номзоди ООК Атлетлар комиссияси аъзолигига қўйилди

Харбин-2025 қишки Осиё ўйинлари олдидан Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Атлетлар комиссияси таркиби учун қишки спорт вакиллари орасидан номзодларни эълон қилди. Биз учун аҳамиятлиси, мазкур комиссия аъзолигига тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комилжон Тўхтаев номзоди ҳам қўйилган.

Ҳамюртимизга бу борада Наруми Такахаши (фигурали учиш, Япония), Аиза Мамбекова (фигурали учиш, Қозоғистон), Хожун Ким (сноуборд, Корея Республикаси), Занг Йизе (шорт-трек, Хитой), Вен-Йи Ли (тоғ чанғиси, Хитой Таипейи) рақиблик қилишади. Қайд этиш жоиз, овоз бериш жараёни Харбин шаҳрида Ўйинлар давомида ташкил этилади ва биргина номзод комиссия аъзолигига танлаб олинади. Жараёнда фақат спортчилар иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, К.Тўхтаев Пхёнчхан-2018 ва Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпиони ҳисобланади.

Text to speech