Ру En O'z
21 Январь 2025 265

Биз 33 ёшдамиз!

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўз фаолиятини бошлаганига роппа-роса 33 йил тўлди. Ўзбекистон МОҚ 1992 йил 21 январь куни ташкил этилди. 1993 йил Халқаро Олимпия қўмитасининг 101-Сессиясида расман тан олингач, мамлакатимиз 8 та ёзги ва 8 та қишки Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этди. Қўмитамиз ортда қолган давр мобайнида диёримизда олимпизмнинг пок ва эзгу қадриятларини, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида фаолият олиб бормоқда.

Ҳурматли Ватандошлар, мамлакатимиздаги олимпия ҳаракати иштирокчилари, спортчи ва мураббийлар, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сизларни бугунги сана муносабати билан самимий муборакбод этади.

Text to speech