Ру En O'z
20 Январь 2025 433

Шпагачи қизларимиз Жаҳон кубогида совриндорлар қаторидан жой олишди

Қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Баҳрайда ўтган Жаҳон кубогида иштирок етиши ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз мазкур мусобақада бронза медалига сазовор бўлишди.

Ушбу муваффақиятга жамоавий йўналишда қатнашган қизларимиз эришдилар. Ярим финалгача етиб борган қиличбозларимиз финал остонасида туркиялик рақибаларига имкониятни бой беришди. Учинчи ўрин учун курашда эса Қозоғистон термаси 45:24 ҳисобида мағлуб этилди. Беллашувларда Азиза Ҳамидова, Санам Назарова ҳамда Дилназ Мурзатаева юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Text to speech