18 Январь 2025
638
Боксчи қизларимизнинг машғулотлари айни авжида
Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Элшод Расулов қўл остидаги қизларимиз пойтахтимизда шуғулланишяпти.
Йиғин 19 январь куни ўз якунига етади. Шундан сўнг барча спортчилар 20 январдан старт оладиган мамлакат биринчилигида иштирок этади. Мазкур чемпионатда саралаб олинган боксчилар билан кейинчалик халқаро мусобақаларга тайёргарлик давом эттирилади.