Ру En O'z
18 Январь 2025 195

Стол теннисчиларимиз Қатардаги халқаро турнирларда қатнашишади

27 январь – 8 февраль кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида стол тенниси бўйича турли даражадаги халқаро мусобақалар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳс олиб боришади.

Ҳамюртларимиз 27-30 январь кунлари WTT Youth Contender, 31 январь – 2 февраль кунлари WTT Youth Star Contender ҳамда 4-8 февраль кунлари WTT Feeder мусобақаларида ўз омадларини синаб кўришади. Мазкур турнирларда 12 нафар турли ёш тоифаларидаги спортчиларимиз қатнашиши кўзда тутилган.

Text to speech