Ру En O'z
17 Январь 2025 278

Камончиларимиз Корея йиғинига жўнаб кетишди

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари йилнинг дастлабки ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Корея Республикасига йўл олишди. Режага кўра, ҳамюртларимиз машғулотларни Сувон шаҳрида олиб боришади.

8 февралга қадар давом этадиган йиғинга 10 нафар (5 нафардан эркак ва аёл) спортчи жалб этилган. Машғулотлар март ойидан бошланадиган халқаро мусобақаларга тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтаб беради.

Text to speech