15 Январь 2025
189
Ёш чанғичиларимиз Кореяда “Dream Program” лойиҳасида қатнашишмоқда
Айни кунларда Корея Республикасининг Пхёнчхан шаҳрида “Dream Program” дастури асосида халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда. Тоғ чанғиси бўйича ташкил этилаётган машғулотларда ўзбекистонлик мураббий ва спортчилар ҳам қатнашяпти.
Машғулотлар 19 январга қадар давом этади. Унда ёш мураббий Сафар Эгамбердиев, шунингдек, атлетларимиз Самандар Асанов ҳамда Рауан Раимқулов ўз маҳоратларини оширишмоқда. Режага кўра, йиғиндан кейин 22-24 январь кунлари иштирокчилар орасида халқаро мусобақа ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.