Ру En O'z
9 Январь 2025 546

Олимпиадаларда ўзбек спортчиларига енгилган машҳурлар

Бугун 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида ўзбекистонлик спортчиларга имкониятни бой берган яна бир таниқли атлет ҳақида гаплашамиз. Бу гал эътиборингизни оғир атлетика баҳсларига қаратсак. Тўғри, бу спортда иштирокчилар тўғридан тўғри контактга киришмасалар ҳам, бир-бирларига қарши беллашишларини инобатга олиш мумкин.

Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари. 19 ёшли арманистонлик Симон Мартиросян оптимал спорт формасидаги Руслан Нурудинов билан -105 кг вазн тоифасида чемпионлик учун баҳслашди. Шубҳасиз, тажриба борасида анча устун бўлган Нурудинов силтаб кўтариш машқида Олимпиада рекорди билан олтин медални қўлга киритди.

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари. Халқаро майдонда анча тажриба орттирган Мартиросян бу гал -109 кгда Акбар Жўраев билан Олимпиада чемпионлиги учун беллашди. Кўплаб жаҳон ОАВ вакиллари олтин медаль учун бу гал Симон ҳамда Акбар ўртасида кескин рақобат кечиши ҳақида таъкидлаб ўтишди. Ҳатто баъзилар арманистонлик атлетнинг бу гал реванш олишини тахмин қилди. Бироқ якунда Жўраев ҳам Олимпиада рекорди билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ва Симон икки карра кумуш медаль соҳибига айланди.

Дарвоқе, ушбу мақолада тилга олинган учала полвон 2021 йил Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида -109 кг вазн тоифасида жам бўлишди. Мартиросян бу гал ҳар икки атлетимизга енгилиб, бронза медали билан чекланишга мажбур бўлди.

Text to speech