Ру En O'z
5 Июль 2021 2027

Ихтиёр Наврўзовни табриклаймиз!

Бугун таниқли эркин курашчимиз, Олимпия ўйинлари совриндори Ихтиёр Наврўзов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ихтиёр Наврўзов 1989 йил 5 июль куни Бухорода туғилган. Наврўзов фаолияти давомида Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатида бир неча бор шоҳсупага кўтарилган. Айниқса, 2016 йил Рио Олимпиадасида -65 кг вазн тоифасида бронза медали учун кечган баҳсда қўлга киритган ажойиб ғалабаси ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу муваффақиятлари эвазига «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Oлимпия қўмитаси Ихтиёр Наврўзовни бугунги таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech