28 Июнь 2021
1929
Сузувчиларимиз Владивостокда сўнгги йиғинни ўтказишмоқда
Айни кунларда сузиш бўйича терма жамоамиз вакиллари Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Мазкур йиғин Токио-2020 Олимпиадаси олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини бажариб беради.
Машғулотлар 21 июнь куни бошланган бўлиб, 18 июлга қадар давом этади. Унга 5 нафар спортчи, 2 мураббий ва 1 массажчи жалб қилинган. Қайд этиш жоиз, Владивосток шаҳри иқлим ва вақт минтақаси бўйича Токио билан бир хил бўлиб, йиғин орқали спортчиларимизнинг кунчиқар юрт ҳавосига мослашиб олиши кўзда тутилган.
Жамоамиз йиғин якунига етгач Тошкентга қайтади ва умумий делегация билан Токио шаҳрига йўл олиши режалаштирилган.