Ру En O'z
6 Сентябрь 2024 251

Учқун Қуранбоев Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди

Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Учқун Қуранбоев Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалига сазовор бўлди. J2 классининг -73 кг вазн тоифасидаги беллашувларда курашган юртдошимиз учинчи ўрин учун баҳсда жанубий кореялик Донгхун Кимни мағлубиятга учратиб, бронза медали соҳибига айланди. Эслатиб ўтамиз, Қуранбоев Токио татамиларида кечган Паралимпия баҳсларида олтин медалга эга чиққан эди.

Шунинг билан, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил қилмоқда.

Text to speech