6 Сентябрь 2024
407
Кумушхон Ходжаева Паралимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳибига айланди
Паралимпия ўйинларида ўзининг энг яхши натижасини янгилаб улгурган Ўзбекистон делегациясининг тарихий ғалабалари янада кўпаймоқда. Пара дзюдочимиз Кумушхон Ходжаева J2 классининг -57 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз финалда япониялик Жунко Хиросега имкониятни бой берди.
Ушбу ғалабадан кейин ҳисобимиздаги медаллар 9 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронзага етди. Олдинда яна бир қатор ҳамюртларимиз медаллар учун кураш олиб боришади.