6 Сентябрь 2024
235
Ўзбек миллий кураши оиласини табриклаймиз!
Бугун дунё бўйлаб Бутунжаҳон кураш куни кенг нишонланмоқда. Асрлар давомида ўз жозибадорлигини сақлаб қолган миллий курашимиз бугунги кунга келиб, ўзининг янги даврини ўтказмоқда. 2017 йил Муҳтарам Юртбошимиз имзолаган тегишли қарор билан “6 сентябрь – кураш миллий спорт тури куни” деб эълон қилинди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакатимиз ва жаҳондаги кураш мухлисларини, ушбу спорт оиласини бугунги байрам билан самимий табриклаб, миллий курашимиз янада тараққий этишини тилаб қолади.